Институтнинг асосий фаолияти: табиий ва кимёвий толалар (пахта, табиий ипак, жун, каноп, жут, полиэфир ва ҳ.к)ни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларида илмий - техник ривожланишнинг асосий йўналишларини аниқлаш, ишлаб чиқариш техника ва технологиясини такомиллаштириш, табиий ва аралаш толали тўқималарни янги рақобатбардош турларини яратиш, табиий ва кимёвий толаларни қайта ишлашни техник иқтисодий асослаш (ТИА; ТЭО), Давлат стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш, норматив хужжатлар ишлаб чиқиш, диссертацияларни илмий кенгашда кўриб чиқиш хамда хулоса бериш.

Хозирги кунда институтда 67 нафар илмий ҳодим мутахассислар ишлаб келмоқдалар, улардан 5 нафари техника фанлари доктори, 7 нафари техника фанлари номзоди ва 55 нафари юқори малакали мутахассислар ҳисобланади. Шу кунгача институтда 600 дан ортиқ илмий мақолалар ва монографиялар нашр қилинган, 200 та муаллифлик гувохномалари ва ихтирога патентлар олинган, улардан 60% илмий тадқиқот ишлари, ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган.

Асосий вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти қуйидаги йўналишларда фаолият юритади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Пахта –тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 25 январдаги 53-сонли қарорига асосан пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш асосида юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардошли махсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун илмий изланишлар олиб бориш;
  2. Табиий ва кимёвий толаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, уларга дастлабки ишлов бериш технологик жараёнларни такомиллаштириш ҳамда рақобатбардош янги техника ва технологик жараёнларни яратиш;
  3. Табиий ва аралаш толали тўқималарни ишлаб чиқариш техника ва технологияларини такомиллаштириш;
  4. Табиий ва кимёвий толалардан янги харидоргир, ички ва ташқи бозор талабларига жавоб бера оладиган газлама турларини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш;
  5. Табиий толаларни қайта ишлашда хосил бўладиган иккиламчи материал ресурслар дастгоҳларини такомиллаштириш ва янгиларини яратиш бўйича лойиҳаларни, техник топшириқларни ишлаб чиқиш;
  6. Табиий ва кимёвий толаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида унумли меҳнат шароитини ташкил этиш чора-тадбирларини яратиш;
  7. Табиий ва кимёвий толаларга ва улардан ҳосил бўладиган маҳсулотларга норматив-техник хужжат (O’zDSt, Ts)ларни ишлаб чиқиш ҳамда ўрнатилган тартибда тасдиқдан ўтказиб рўйхатга олиш;
  8. Тўқимачилик, тикув-трикотаж ва ипакчиликни ташкил этишда техник иқтисодий асоснома (ТИА)лар ва бизнес режалар ишлаб чиқиш;
  9. Давлатлараро стандартлаштириш қўмитаси (МТК), халқаро стандартлаштириш қўмиталари (ISO) билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликда ишлаш;
  10. Тугалланган илмий-тадқиқот ишлари бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш хамда тижоратлаштириш;
  11. Янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишда корхона ва ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш;
  12. Табиий ва кимёвий толалар ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш техника ва технологик жараёнларни такомиллаштиришда халқаро илмий хамкорлар (институт, ташкилот, марказ) - Discover Natural Fibers Initiative, Donghua University, IWTO, Beihang University, UNIDO, CSB, ISC, SIFO, INF&MP, KSRI, KITECH, KOICA, JICA ва бошқалар билан ҳамкорликда иш олиб бориш;
  13. Табиий ва кимёвий толалар ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналари учун рақобатбардош, илғор техника ва технологияларни жалб қилиш инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
  14. Тўқимачилик, тикув-трикотаж ва ипакчиликни ривожлантиришни узоқ муддатли истиқболли келажак дастурларини ишлаб чиқиш;
  15. Яратилган рақобатбардош, илғор техника ва технологияларни, саноат намуналарини, маҳсулот белгиларини патентлаштириш ва ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиш;
  16. Институтда бажарилган илмий ишлар натижаларини матбуотда эълон қилиш, илмий мақолалар чиқариш, институт илмий ишлари тўпламини нашр этиш;
  17. Табиий ва кимёвий толалар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича халқаро, республика, вилоят, тармоқ аҳамиятига эга бўлган турли илмий - техник анжуманлар ўтказиш ва уларда қатнашиш;
  18. Тадбиркорлик тузилмалари, кичик бизнес субъектлари, хусусий ва бошқа корхоналарга шартнома асосида турли синов ишлари, тегирмон усулида хизмат кўрсатиш, ахборот технологияси таъминоти, консалтинг ва бошқа илмий - техник хизматлар кўрсатиш ва хулосалар бериш;
  19. Тут ипак қуртининг янги яратилган зот ва дурагайларини институт худудида тажриба тариқасида боқиб, махаллийлаштиришга йўриқномалар хамда пилла хом ашёсига талаблар ишлаб чиқиш;
  20. Хом-ипак ишлаб чиқариш сифатини халқаро стандартлар талаблари даражасига етказиш учун илмий тадқиқот ишлаларини олиб бориш, замонавий инновацион ғоялар ва технологияларини тижоратлаштириш;
  21. Пилла хом ашёсини қайта ишлашда чиқиндисиз технологияни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
  22. Ипакли креп газламаларни ишлаб чиқариш технологияларни яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
  23. Ипакли ноёб ва кўйлакбоп газламалар технологияларини яратиш бўйича илмий тадқиқот изланишларини олиб бориш.

Институт молиявий-хўжалик фаолиятини барқарорлаштириш учун тадбиркорлик асосида қуйидаги йуналишлар бўйича халқ истеъмол моллари ва хизмат турлари билан фаолият кўрсатади:

  1. Тўқимачилик, тикув-трикотаж ва ипакчилик корхоналарининг техникавий тараққиётини юксалтириш, энг долзарб йўналишлар бўйича илмий - тадқиқот ишларни олиб бориш;
  2. Тўқимачилик, тикув-трикотаж ва ипакчилик корхоналарида хом ашё, ишлаб чиқариш махсулотлари, машина, дастгоҳ ва ускуналарига техник экспертизадан ўтказиш ва мутахассис хулосалари бериш;
  3. Табиий ва кимёвий толалардан ташкил топган иплар, газламалар, трикотаж матолари, нотўқима матолари ва маҳсулотларнинг тузилиш таркибини аниқлаш, янги илғор техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш;
  4. Махсулот ишлаб чиқаришда хосил бўладиган иккиламчи материал ресурсларидан фойдаланишнинг тугалланган илғор технологияларини ишлаб чиқиш;
  5. Тўқимачилик, тикув-трикотаж ва ипакчилик соҳаси маҳсулотлари учун норматив-техник хужжатлар, стандартлар ишлаб чиқиш, мувофиклик сертификатларини бериш, Код ТН ВЭДларни аниқлаш хамда ишлаб чикаришда хом ва тайёр маҳсулотлар сифатини назорат килиш;
  6. Маркетинг, тижорат ва воситачилик ишларини олиб бориш;
  7. Ўзбекистон Республикаси ва чет эл тармоқ корхоналари ҳамда жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
  8. Тўқимачилик, тикув-трикотаж ва ипакчиликни ривожлантиришга йўналтирилган инновация лойиҳалари бажарилишини йўлга қўйиш;
  9. Тўқувчилик, тикувчилик, трикотаж ва эшилган табиий толалар маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
  10. Табиий ва кимёвий толалар ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналари учун рақобатбардош, илғор ишлаб чиқариш техникаларини ўрнатиш ва ишга туширишда малакали амалий ёрдам кўрсатиш.

Пуллик хизматлар кўрсатиш:

  1. Ишлаб чиқариш объектларидаги (технологик дастгоҳларда) электр тармоқларини монтаж қилиш ва уларни созлаш;
  2. Чет эл давлатлари билан Интернет тизими орқали ташқи иқтисодий алоқалар ўрнатиш;
  3. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари билан тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга ошириш.

Ҳозирги кунда институтда "Кадрлар бўлими, мехнат мухофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўлими", "Илмий ишларни шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими", "Халқаро тадқиқот ва саноатни инклюзив ривожлантириш бўлими", "Инновацион ишланмалар ва технологиялар трансфери маркази", "KITECH ва UzTTITI халқаро тадқиқот ва ривожлантириш маркази", "Эшиш ва пишитиш бўлими", "Механика бўлими", "Махсус бўлим", "Кичик хизмат бўлими", "Ахборот-коммуникация технологиялари лабораторияси", "Пиллакашлик ва ипак эшиш лабораторияси", "Тўқимачилик толаларини йигириш лабораторияси", "Агротехнология ва тўқимачилик материаллари кимёси лабораторияси", "Шаҳодатланган синов лабораторияси", "Тўқимачилик ва тўқима турлари лабораторияси", "Норматив ва иқтисодий изланишлар лабораторияси", "Толали материалларни бўяш ва пардозлаш лабораторияси", "Энергия тежамкорлик лабораторияси", "Саноат иқтисодиёти мауммолари лабораторияси" фаолият кўрсатиб келмоқда.

Институтда ипакчилиги ривожланган Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Ветнам ва Япония сингари давлатларнинг илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда, ипакчиликни ривожлантириш борасида бир қатор илмий ишлар олиб борилмоқда, улардан бири Koreya Institute of Industrial Technology (KITECH) ва Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти (UzTTITI) хамкорлигидаги "KITECH va UzTTITI халқаро тадқиқот ва ривожлантириш маркази" фаолиятини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган бир қатор янги илмий техникавий ишланмалар асосида қишлоқ ва фермер хўжаликларида тут ипак қурти боқишнинг юқори самарали агротехнологиясини жорий этиш ва шунинг хисобига қишлоқда турмуш даражасини юксалтириш, ижтимоий соха ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, ҳамда янги иш ўринлари барпо этиш ҳамда қишлоқ ахолисини иш билан таъминлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Алоқа

Марғилон шаҳар

Мустақиллик кўчаси 400-уй

Телефон: (0373) 253-57-36

Fax: (0373) 253-17-21

E-mail: margilon_shoyi@yahoo.com

Web-sayt: www.uzttiti.uz

Scroll to top