Техник қўмитанинг асосий фаолияти – янги стандартларни ишлаб чиқиш, амалдаги республика стандартларини текшириш ва қайта кўриш, уларни фойдаланишга киритиш ёки бекор қилиш, республика норматив хужжатларини халқаро стандартлар, чет эл мамлакатларининг миллий стандартлари ва Давлатлараро стандартлар билан мувофиклаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабр кунги ПҚ-2687-сонли “2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарорига асосан махсулотларни халқаро нормалар ва асосий бозорлардаги талаблар билан уйғунлашган қуйидаги миллий стандартларни ишлаб чиқиш топшириқ қилиб белгиланган:

  • O`z DSt … Хом-ипак. Техникавий шартлар;
  • O`z DSt … Пишитилган табиий ипакдан кўйлакбоп газламалар. Техникавий шартлар.

Стандартлаштириш Техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган стандартлар:

  • O`z DSt 2807:2014 Ипак толалари билан тўлдирилган ёстиқ ва қавилган кўрпалар. Техникавий шартлар.
  • O’z DSt 3116:2016 Ўзбекистон Республикаси умум таълим, ўрта махсус  ва касб-хунар ўқув муассасаларининг ўқувчилари учун ўқувчилик формаси. Техникавий шартлар.
  • O’z DSt ... 2017 Қайнатилган ипакли тиббиёт докаси. Техникавий шартлар. (Стандарт Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги билан келишилган ва “Ўзстандарт” агентлигида Давлат рўйхатидан ўтиш арафасида.)

Стандартлаштириш ишлари Техник қўмитанинг иш фаолияти доирасига мувофиқ, қуйида келтирилган йўналишлар бўйича амалга оширилади:

  • хом ипак;
  • калава ип;
  • ипли ва ипакли газламалар;
  • тукли газлама;
  • нотўқима материаллар;
  • трикотаж матолар;
  • трикотаж махсулотлари;
  • гилам махсулотлари;
  • тикувчилик махсулотлари;
  • момиқ пахта;
  • тўқимачилик дастгохлари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш. 

Алоқа

Марғилон шаҳар

Мустақиллик кўчаси 400-уй

Телефон: (0373) 253-57-36

Fax: (0373) 253-17-21

E-mail: margilon_shoyi@yahoo.com

Web-sayt: www.uzttiti.uz

Scroll to top