Лаборатория мудираси:

Мадумарова Махмуда Рустамовна

1976-йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти олий. 2016 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Тел: +99895-404-62-25

E-mail: Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.


Лаборатория мақсад ва вазифалари:

Агротехнология ва тўқимачилик материаллари кимёси лабораторияси: ўғитлар, заҳарли кимёвий моддалар, пиллачилик маҳсулотлари, пиллачилик озуқаси, тўқимачилик толалари ва маҳсулотлари кимёвий таркиби  ҳамда шу кабиларни таҳлил қилади;

Лаборатория институтда агротехнология бўйича махсус тадқиқотлар ўтказади. Агротехнология ва тўқимачилик материаллари кимёси лабораторияси  Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда иш олиб боради. У хизмат кўрсатаётган ҳудуддаги хўжаликларни агрокимёвий харитаграммалар ва ўғитларни қўллаш бўйича тавсияномалар билан таъминлайди. Лаборатория ҳар хил табиий ҳудудлар тупроғи учун мос ўғитлар ва уларнинг оптимал улушларини аниқлаш мақсадида дала тажрибалари ўтказади;

Тутзорлардан юқори хосил олиш мақсадида, тупроқ сифатини яхшилаш ва пиллачилик тармоғини шакллантиришда, минерал ва маҳаллий ўғитларнинг сифатини назорат қилади ва текширишдан ўтказади. Дала тажрибалари, ўсимлик ва тупроқ таҳлили натижаларига асосан хизмат кўрсатаётган ҳудуддаги тупроқ озиқ моддалари балансини, ҳар хил хўжаликларда ва алмашлаб экиш далаларида тупроқ шароитлари ҳамда экин турига қараб ўғитларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди, агрокимёвий харитаграммалар тузади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда кимёвий воситаларни қўллаш масалалари юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб боради;

Хўжаликлардаги ер участкаларида серхосил истиқболли янги тут кўчатларини экиб тут дарахтини ўстиришни янги экологик тоза, юқори самарали агротехнологиясини жорий этади. Тўқимачилик толалари ва маҳсулотлари кимёвий таркиби ҳамда компонентларининг улуший миқдорларини аниқлаш борасида илмий тадқиқотлар ўтказади, шунингдек бу соҳадаги янги усулларни жорий этишни амалга оширади.

Алоқа

Марғилон шаҳар

Мустақиллик кўчаси 400-уй

Телефон: (0373) 253-57-36

Fax: (0373) 253-17-21

E-mail: margilon_shoyi@yahoo.com

Web-sayt: www.uzttiti.uz

Scroll to top