Институт олимлари томонидан тут дарахти кўчатларини экишнинг янги усули ихтиро қилинди

Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти олимлари тут дарахти кўчатларини экишнинг янги усулини ихтиро қилдилар. Мазкур усул қишлоқ хўжалиги, хусусан пиллачилик, чунончи тут дарахти кўчатларини экишда фойдаланиш учун мўлжалланган. Олимлар олдидаги асосий мақсад тут дарахти барглари озуқа учун кесилганидан кейин уларнинг тўйимлилиги ва озуқавий сифатларини ошириш йўли билан пилла ҳосилдорлигини оширишдан иборатдир.

Муаллифлар: Ахунбабауев Охунжон Абдурахманович ва Валиуев Гулам Набижанович.

Ушбу усул учун № IAP 05205 рақамли патент олдилар.

Ўзбек