Институт ҳақида

Институтнинг асосий фаолияти: табиий толалар (табиий ипак, пахта, жун, каноп ва ҳ.к)ни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларида илмий-техник ривожланишнинг асосий йўналишларини аниқлаш, илмий-тадқиқот ишларини бажариш, мувофиқлаштириш, диссертацияларни илмий кенгаш ва илмий-техникавий семинарда кўриб чиқиш ва хулосалар бериш.

Хозирги кунда институтда 60 нафар илмий ҳодим мутахассислар ишлаб келмоқдалар, улардан 10 нафари техника фанлари номзоди, 4 нафари профессор ва 46 нафари юқори малакали мутахассислар ҳисобланади. Шу кунгача институтда 600 дан ортиқ илмий мақолалар ва монографиялар нашр қилинган, 200 та муаллифлик гувохномалари ва ихтирога патентлар олинган, улардан 60% илмий тадқиқот ишлари, ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган.

Асосий вазифалардан келиб чиқиб Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти қуйидаги йўналишларда фаолият юритади:

  1. Ўзбекистон ипакчилик ва тўқимачилик соҳаларини ривожлантиришни узоқ муддатли истиқболли келажак дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқ учун тақдим этиш;
  2. Табиий толалар ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналари учун рақобатбардош, илғор техника ва технологияларни жалб қилиш, инвестицион лойиҳаларни техник-иқтисодий асосларини (TЭO) ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда рўйҳатга олиш ҳамда тасдиқлаш учун юқори ташкилотларга тақдим этиш;
  3. Ипакчилик ва енгил саноат соҳаси маҳсулотлари учун меъёрий-техник ҳужжатлар, стандартлар ишлаб чиқиш, синов баённомаларини, мувофиқлик сертификатларини бериш, ишлаб чиқаришда ҳом ва тайёр маҳсулотлар сифатини назорат қилиш;
  4. Тут ипак қуртининг янги зот ва дурагайларини маҳаллийлаштиришда етиштирилган пиллаларни технологик синовдан ўтказиш, йўриқномалар ҳамда пилла ҳом ашёсига талаблар ишлаб чиқиш;
  5. Тўқувчилик, тикувчилик, жаррохлик иплари ҳамда трикотаж ва эшилган табиий толалар маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларини жорий этиш;
  6. Табиий толалар ишлаб чиқариш ва уларни чиқиндиларини қайта ишлайдиган дастгоҳларни такомиллаштириш, янгиларини яратиш бўйича лойиҳаларни, техник топшириқларни ишлаб чиқиш;
  7. Табиий ва аралаш толали тўқималарни ишлаб чиқариш техника ва технологияларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
  8. Табиий толаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида унумли меҳнат шароитини ташкил этиш чора-тадбирларини яратиш;
  9. Давлатлараро стандартлаштириш қўмитаси, халқаро стандартлаштириш қўмиталари билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорликда ишлаш;
  10. Янги техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишда корхона ва ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш;
  11. Институтда ва ишлаб чиқариш жараёнида яратилган рақобатбардош, илғор техника ва технологияларни, саноат намуналарини, маҳсулот белгиларини патентлаштириш ва ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиш;
  12. Институтда ва ишлаб чиқаришда бажарилган илмий ишлар натижаларини матбуотда эълон қилиш, илмий мақолалар чиқариш, институт илмий ишлари тўпламини нашр этиш, ахборот технологияси таъминоти, буклетлар тайёрлаш, консалтинг ва бошқа илмий-техник хизматлар кўрсатиш ва хулосалар бериш;
  13. Енгил саноат корхоналари машина, дастгоҳ ва ускуналарини техник экспертизадан ўтказиш ва хулосалар бериш;
  14. Табиий толалар ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналари учун рақобатбардош, илғор ишлаб чиқариш техникаларини ўрнатиш ва ишга туширишда  малакали амалий ёрдам кўрсатиш.
  15. Табиий толалар ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича халқаро, республика, вилоят, тармоқ аҳамиятига эга бўлган турли илмий-техник анжуманлар ўтказиш ва уларда қатнашиш.

Ҳозирги кунда институтда "Кадрлар бўлими, мехнат мухофазаси, хавфсизлик техникаси ва ёнғин хавфсизлиги бўлими", "Илмий ишларни шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими", "Халқаро тадқиқот ва саноатни инклюзив ривожлантириш бўлими", "Инновацион ишланмалар ва технологиялар трансфери маркази", "KITECH ва UZTTITI халқаро тадқиқот ва ривожлантириш маркази", "Эшиш ва пишитиш бўлими", "Механика бўлими", "Махсус бўлим", "Кичик хизмат бўлими", "Ахборот-коммуникация технологиялари лабораторияси", "Пиллакашлик ва ипак эшиш лабораторияси", "Тўқимачилик толаларини йигириш лабораторияси", "Агротехнология ва тўқимачилик материаллари кимёси лабораторияси", "Шаҳодатланган синов лабораторияси", "Тўқимачилик ва тўқима турлари лабораторияси", "Норматив ва иқтисодий изланишлар лабораторияси", "Толали материалларни бўяш ва пардозлаш лабораторияси", "Энергия тежамкорлик лабораторияси", "Саноат иқтисодиёти мауммолари лабораторияси" фаолият кўрсатиб келмоқда.

Институтда ипакчилиги ривожланган Хитой Халқ Республикаси, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Ветнам ва Япония сингари давлатларнинг илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда, ипакчиликни ривожлантириш борасида бир қатор илмий ишлар олиб борилмоқда, улардан бири Koreya Institute of Industrial Technology (KITECH) ва Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти (UZTTITI) хамкорлигидаги "KITECH va UZTTITI халқаро тадқиқот ва ривожлантириш маркази" фаолиятини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган бир қатор янги илмий техникавий ишланмалар асосида қишлоқ ва фермер хўжаликларида тут ипак қурти боқишнинг юқори самарали агротехнологиясини жорий этиш ва шунинг хисобига қишлоқда турмуш даражасини юксалтириш, ижтимоий соха ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришни жадаллаштириш, ҳамда янги иш ўринлари барпо этиш ҳамда қишлоқ ахолисини иш билан таъминлаш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбек