Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти 80 йиллиги муносабати билан “Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишда илм-фан интеграциялашувини ўрни ва долзарб муаммолар ечими” мавзуида халқаро-илмий техникавий анжуман ўтказилди

Меҳмонлар анъанага кўра, карнай-сурнай садолари, нон-туз билан кутиб олинди. Анжуманга бир қатор мамлакатлардан хорижликлар, шунингдек, Республика ипакчилик соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар, профессор олимлар ташриф буюрдилар. Анжуманда ипакчилик саноатини тараққий эттириш ва бу борадаги халқаро тажрибалар ҳақида сўз юритилди.

Майкл Козловиский – Польша табиий толалар ва тиббий ўсимликлар институти директори: “Ипакчилик соҳангизга кўп йиллардан бери қизиқамиз бу борада ҳамкорлик ишларини бошлаб ҳам юборганмиз. Кимдир юртингизда ишлаб чиқарилаётган ипакларни мато тўқиш мақсадида ҳарид қилса биз бу ипакни тиббиёт соҳасида ишлатамиз. Операция жараёнларида жуда керакли ва юз фоиз табиий ҳисобланади. Бу жароҳатларни тез битиши ва саломатликни мустаҳкамлашда жуда қўл келади”.

Ванг Ҳуа – Донгҳуа университети профессори (Хитой): “Ўзбекистон ва Хитой мамлакатлари қадимдан буюмларни ўзаро айирбошлаш билан ҳамкорлик қилиб келганлар. Бу йўлдаги мустаҳкам муносабатлар бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Мен Ўзбекистон ҳудудига янги технологиялар олиб кириш ва уларни тадбиқ этиш, ипакчиликни янада ривожлантириш учун ўзимнинг тақдимотимни ўтказдим. Ипакчилик соҳаси нафақат Ўзбекистон балки бутун дунёни қизиқтирмоқда. Бугунги ташриф келажакдаги ҳамкорликка янада йўл очади, деб ўйлайман”.

Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти 80 йиллиги муносабати билан “Тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этишда илм-фан интеграциялашувини ўрни ва долзарб муаммолар ечими” мавзуида халқаро-илмий техникавий анжуман доирасида Марғилонда “Водий ипаги – дунё нигоҳида” деб номланган фестиваль бўлиб ўтди.

Фестивалга Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларидан ипакчилик соҳасида фаолият олиб бораётган ҳунармандлар ташриф буюрдилар. “Водий ипаги – дунё нигоҳида” фестивалида ёш дизайнерларнинг ипак матосидан яратган либослар тақдимоти ўтказилди. Унда Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳрида ижод қилаётган ёш дазайнерлар 25 та либослар коллекциясини хорижлик меҳмонлар эътиборига ҳавола этдилар.

Ўзбек