Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти олим ва мутахассислари томонидан хом ипакнинг техникавий шартлари бўйича Давлат стандарти ишлаб чиқилган

O'zDSt 993:2011 - "Хом ипак. Техникавий шартлар". Ушбу стандарт Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти томонидан ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ. "Ўзбекенгилсаноат" Давлат Акциядорлик Компанияси КИРИТДИ. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ("Ўзстандарт" агентлиги)нинг 2011 йил «04.20» «05-295» сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНДИ ва амалга киритилди. O'zDSt 993:2001 ўрнига жорий этилди. Ушбу стандартни Ўзбекистон ҳудудида амалга жорий этилиши (амал қилишини тўхтатилиши) ва унга ўзгаришлар киритилиши хақида ахборот “Ўзстандарт” агентлигининг маълумотномасида чоп этилади.

Мазкур стандарт бир неча якка пилла ипларини бирлаштириб чуваб олишдан ҳосил бўлган, чизиқли зичлиги 1,56 tex, 1,89 tex, 2,33 tex, 3,23 tex, 3,85 tex, 4,65 tex, 10,75 tex, 13,33 tex, 16,60 tex лардан иборат хом ипакларга таалуқлидир. Мазкур стандарт хом ипак ишлаб чиқарувчи, уни қайта ишловчи корхоналар, табиий ипак махсулотлари билан алоқадор бўлган ташкилотлар учун мўлжалланган. Ушбу стандартнинг ҳамма талаблари мажбурий бўлиб сертификатлаш учун мувофиқдир.

Хом ипак ушбу стандартдаги талабларга асосан ва расмий равишда тасдиқланган технологик режим бўйича ишлаб чиқарилиши керак. Ҳамма тоифалардаги хом ипак учун етти нав қуйидаги тартибда қабул қилинган: 4A, 3A, 2A, A, B, C, D. Энг юқори сифатли ипак нави – 4A, энг паст сифатли ипак нави – D.

Ўзбек