Илмий ишларни шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими

Бўлим бошлиғи, илмий котиб:

т.ф.н, к.и.х. Валиев Ғулом Набижанович

1959 - йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. 1981 - йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Мутахассислиги - тўқимачиликда мухандис – технолог. Илмий даражаси: техника фанлари номзоди. Илмий унвони: катта илмий ходим. Кўплаб илмий мақолалар, патентлар муаллифи.

Тел: +99893-642-33-88 E-mail: margilon_shoyi@yahoo.com


Бўлим мақсад ва вазифалари:

Илмий ишларни шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлимида институт илмий ишларининг йиллик ва келгусидаги жамланма режалари бўйича таклифлар тайёрланилади, институт бўлимларида бажарилиши лозим бўлган илмий – тадқиқот ишлари, тематик режалари мувофиқлаштирилади. Тадқиқот ишларини молиялаштириш, ишларни янада чуқурлаштириш таклифлари тайёрланади.

Белгиланган мавзувий режаларнинг ўз мухлатида, сифатли ва кенг кўламда бажарилиши, институт фаолияти юзасидан жамланма ҳисоботлар тайёрлаш назорат қилинади. Тақдим этилган илмий ишлар бўйича тақриз ва ҳулосалар тайёрланади, маслаҳатлар ва услубий кўрсатмалар берилади. Институт фаолияти самарадорлигини оширишнинг  режа ва дастурлари, институт илмий ишларининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилиши мувофиқлаштирилади.

Фундаментал ва амалий тадқиқотлар, илмий техник дастурлар ҳамда давлат инновация дастурларига таклифлар ва лойиҳалар тайёрланади ҳамда мувофиқлаштирилади.

Илмий кенгаш ва Илмий семинар ишлари режалаштирилади, ушбу кенгашларда кўриладиган мунозара мавзулари белгиланади, режаларнинг бажарилиши ва Кенгаш қарорларининг амалга оширилиши назорат қилинади.

Илмий кенгаш ва Илмий семинар раислари билан биргаликда кенгашлар ва семинар ўтказиш режалари тайёрланади ва ўз вақтида ўтказилиши таъминланади.

Диссертация ёқлаш ва илмий унвонлар тақдим этишга таклифлар билан боғлиқ бўлган масалалар кўриб чиқилади. Институт илмий кенгаш ва Илмий семинар йиғилишларида кўриладиган диссертация ишларини мавзуси ва кўламини Олий Аттестация Комиссиясининг меъёрий хужжатлари талабларига жавоб бериши даражаси аниқланади. Семинар ва кенгашларда кўрилажак диссертация ишлари юзасидан тақризчилар тайинлаш борасида таклифлар киритилади.

Илмий ишларни чоп этиш учун таклифлар тайёрланади, тақриздан ўтказиш таъминланади, илмий конференсиялар, кенгашлар, семинар ва мунозаралар ўтказишга тайёргарлик кўрилади.

Институт ходимларини аттестациядан ўтказиш, улар фаолиятини бахолашнинг услуб ва мезонлари ишлаб чиқилади. Институтнинг илмий ёрдамчи бўлимлари фаолиятлари мувофиқлаштирилади. Илмий ходимлар тайёрлаш ва малакасини ошириш режалари тузилади.

Институт илмий ишлари самарадорлигини ошириш, фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқариш, амалиётга тадбиқ қилиш, ҳар бир ходимнинг ўз хизмат бурчини адо этишдаги шахсий масъулиятини ошириш, мехнатни ташкил қилиш ва бошқаришни ривожлантириш ҳамда институт фаолиятини шакллантириш ишлари мувофиқлаштирилади.

Ўзбек