Халқаро тадқиқот ва саноатни инклюзив ривожлантириш бўлими

Бўлим бошлиғи:

Ахунбабаев Абдухаким Охунжонович

1989 - йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий. 2011-йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. Мутахассислиги - соҳалар менежменти. 2014-йилда Корея Республикасида жойлашган “SolBridge” халқаро бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги - халқаро маркетинг-менежмент (MBA).

Тел: +99897-271-69-19

E-mail: aao2015@yahoo.com


Бўлим мақсад ва вазифалари:

Хорижий институт ва ташкилотлар билан ташқи илмий-амалий алоқалар ўрнатиш, қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш, илмий-техник ва савдо-иқтисодий хамкорликнинг прогрессив шакллари юзасидан ишларни амалга оширишни қуйидаги йўналишлар орқали эришишни ўз олдига мақсад қилиб олган:

  1. Ташкилотнинг умумий ташқи иқтисодий ва маркетинг стратегиясини аниқлашда, унинг бизнес-режа ва инвестицион лойиҳаларини ишлаб чиқишда, хорижий хамкорлар билан савдо-иқтисодий, илмий-техник ва бошқа алоқаларни ўрнатиш, қўллаб қувватлаш ва ривожлантириш бўйича техник-иқтисодий асосларни тузишда иштирок этиш;
  2. Чет эл бозорлари мониторингини олиб боради, маҳсулот (товар ва ҳизматлар) нинг баҳоси динамикасини кузатиш ва прогнозлашни олиб боради, сотиш ҳажмларини таҳлил этади, товар (иш ёки хизмат) бахосига бўлган талаб, унинг ўзгариши (кўтарилиши, пасайиши) ҳақида маълумот йиғишни амалга оширади, харидорлар талабларини таҳлил қилади, ҳамда, таҳлил натижаларига кўра юқори лавозимда турувчи шахсга тақдим этиш учун хисобот тайёрлайди;
  3. Алоқалар ўрнатилган (хамкорлик бўйича шартнома тузилган) чет эл институтлари (фирмалари), ташкилотнинг иқтисодий фаолияти маркетингини тавсифловчи информацион материалларни йиғиш, ўрганиш, тизимлаштириш, тўлдириш ва сақлашни амалга оширади;
  4. Ўрганилаётган ташкилотларнинг бизнес-ҳолатини баҳолашни амалга оширади, уларнинг ишлаб чиқариш (технологик), илмий-амалий ишланмалари салоҳияти, ривожланиш истиқболларини ўрганиш;
  5. Маҳсулотлар (иш ёки хизмат) нинг мумкин қадар сотиш эффектив бўлган бозорларни аниқлайди, товарлар (иш ёки хизмат) бозори имкониятларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар жамланмасини ишлаб чиқади;

  1. Товарлар, бажарилаётган ишлар, кўрсатилаётган хизматлар ассортименти ўзгариши ва шаклланиши бўйича масалаларни ҳал этишда иштирок этади;
  2. Чет элда истеъмолчиларга товар етказиш тармоқларини тузишда ва ташкил этишда товар (иш ёки хизмат) етказилиши бўйича каналлар ишлаб чиқиш ва ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширилишини таъминлайди, илмий маҳсулотлар тармоқларини ташкил этади;
  3. Тўқимачилик ва енгил саноат дастгоҳлари экспорт-импорт харидларининг таҳлилини ўтказади, мумкин қадар фойдали, тўловга лаёқатли хамкорларни аниқлайди;
  4. Импорт хом ашё, материаллар ва йиғиладиган маҳсулотлардан фойдаланишни таҳлил этади, ички бозорда ёки товар (иш ёки хизмат) импортидан халол рақобат шартлари бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда раҳбариятга қонунчиликда белгиланган чора кўриш таклифини беради;
  5. Экспортни ўстириш ва диверсификациялаш, экспортга янги товар, ресурс, иш, хизматларни жалб қилиш бўйича ишларни амалга оширади. Товар (иш ёки хизмат) экспортидан тушган валюта тушумини таҳлил этади;

  1. Хорижий хамкорлар билан шартнома тузиш учун керакли бошланғич ҳужжатларни тайёрлайди, уларнинг хулосаларида ва кузатувларида иштирок этади;
  2. Хорижий ҳамкорлар билан маҳсулот етказиб бериш (ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича тузилган шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади, харидорлар томонидан тўловни ўз вақтида амалга оширишини, шартномаларнинг бошқа шартлари бажарилишини назорат қилади;
  3. Халқаро семинар, кўргазма-ярмаркалари, тендерларда иштирок этиш бўйича ишларни ташкил қилади;
  4. Давлат бошқаруви органлари вакиллари билан, хорижий ҳамкорлар билан суҳбатларни, учрашувларни, йиғилишларни, семинарларни, қабулларни ва бошқаларни тайёрлаш ва ташкил этишда ваколатига тегишли масалаларда иштирок этади;
  5. Реклама компаниялари ўтказишда иштирок этади, уларнинг эффективлигини таҳлил қилади, реклама материаллари ишлаб чиқилишини амалга оширади, бу материалларни тўлдирилишини назорат қилади;

  1. Давлат бошқаруви органлари, божхона органлари, сертификация органлари, савдо-саноат палатаси ва бошқалар билан ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги масалаларни ҳал этишда ҳамкорлик қилади, бажарилаётган иш бўйича саволларда консултация хизматларини кўрсатади;
  2. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни киритади;
  3. Ташкилотнинг ташқи иқтисодий фаолияти бўйича ишларни такомиллаштириш бўйича ўз ваколати доирасида таклифларни илмий хўжалик ва илмий техникавий кенгаш муҳокамасига тайёрлайди;
  4. Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида раҳбарият томонидан қўйилган масала ва кўрсаткичларни бажарилишини таҳлил қилади;
  5. Тегишли ҳисоботни олиб боради.

Ўзбек