Инновацион ишланмалар ва технологиялар трансфери маркази

Марказ раҳбари:

Ғофуров Адхам Хабибуллаевич

Тел: +99895-400-64-32  Фах: +99873-253-64-32

E-mail: margilon_shoyi@yahoo.com

Инновацион ишланмалар ва технологиялар трансфери маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916 сонли “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга тадбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида институтда ташкил қилинган.


Марказнинг асосий вазифалари ва йўналишлари:

Институтда инновация фаолиятини жадаллаштиришга кўмаклашиш, ишлаб чиқариш солоҳиятини ривожлантириш мақсадида маҳаллий ва хорижий технологиялар трансферини ташкил этиш;

Институт олимлари томонидан яратилган инновацион ишланмаларни маҳаллий ва хорижий енгил саноат корхоналарида жорий этиш;

 
Институтда ахборот тизими ва ахборот бозорини шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш, енгил саноат корхоналари, илмий ва ўқув муассасаларини маҳаллий ва чет эл техника ва технологиясининг энг сўнги ютуқлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш;
Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида тузилган шартномаларни бажарилиши мониторингини ташкил этиш ва таҳлилий маълумотномалар тайёрлаш;
Республика ва вилоятлар миқёсидаги илмий – техник анжуманлар, кенгашлар, симпозиумлар, семинарлар ва қисқа муддатли ўқув курслари ўтказиш;

Институтни ижтимоий – иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва олимлар томонидан тайёрланган инновацион лойиҳаларни маҳаллий ва халқаро танловлар рўйҳатига киритиш учун тавсия бериш;

Шу билан бир қаторда институт илмий ишларни шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими билан ҳамкорликда инновацион ишланмаларга патент-лицензия олиш, товар белгиси (лого) ишлаб чиқиш ва рўйҳатдан ўтказиш ишларини бажаради.

Марказ фаолияти ва амалга оширилган ишлар:

Вилоятлар миқёсида “Ўзбекистон Ипаги” уюшмаси билан хамкорликда “Республиканинг чекка худудларида пиллачилик ва ипакчиликни ривожлантиришнинг янги технологиялари” мавзусида ўқув семинарлари ўтказилди.

Семинарда ипак қурти боқишнинг янги технологиялари, халқаро тажрибалар хамда пилладан сифатли ипак олишнинг замонавий усуллари хақида фермер ва тадбиркорларга атрофлича тушунчалар берилди.

Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти ва Марғилон шаҳар хокимлиги билан хамкорликда ташкил этилган “Пиллачиликни ривожлантиришнинг янги босқичлари” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Сухбатга Фарғона вилоятида пиллачиликка алоқадор фермер хўжаликлари, ташкилот раҳбарлари таклиф этилди.

Тадбирда институтда қилинаётган ишлар ва ипак қуртидан бир неча бор пилла олишнинг замонавий усуллари, хорижий тажрибалар хақида марузалар тингланди. Тадбир давомида институтда барпо этилган маҳаллий ва хорижий тут кўчатларининг янги навларидан иборат плантация кўрсатилди.

Ўзбек