Ахборот-коммуникация технологиялари лабораторияси

Лаборатория мудири:

Таджибаев Шодмурод Дилмурадович

1989-йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти-олий. 2015-йил Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиалини тамомлаган.

Тел: +99891-327-20-57

Е-mail: tabiiytolalar@gmail.com


Лаборатория мақсад ва вазифалари:

Лаборатория ахборотлаштириш соҳасидаги Давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш бўйича ишлар олиб боради. Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот технологиялари бўйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, интерактив давлат хизматларини кўрсатиш, ҳамда маълумотлар базаларини яратишни таъминловчи инфратузилмани шакллантириш ва ривожлантириш ишларини амалга оширади;

Институтнинг барча бўлим ва лабороторияларида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-ҳуқуқий, технологик ва ахборот-тахлил маълумотлар билан таъминлайди;

Институт расмий wеб-саҳифасини такомиллаштиради ва доимий фаол ишлашини таъминлайди, институтда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ҳимоя қилиш бўйича техник инфратузилмани жорий этади ва ривожлантиради;

Институтда замонавий ахборот технологияларидан, дастурий махсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи аппарат воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаб  институт раҳбарига тақдим этади;

Институтнинг бизнес-режа ва харажатлар сметаларида ахборот-коммуникация технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича тизимларини жорий этиш, ривожлантириш ва ходимларни малакасини ошириш бўйича алоҳида бандлар кўрсатиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

Лаборатория институтда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқади, ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;

Институтнинг локал тармоғини, ахборот-коммуникация технологияларини ва телекоммуникация тармоғини, дастурий-аппарат воситаларини, маълумотлар алмашиш ва сақлаш воситаларини яратиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

Институтнинг wеб-ресурсларини маълумотлар билан тўлдириш, тузилмасини, таркибини ва интерактив хизматларини ривожлантириш вазифаларини амалга оширади.

Ўзбек