Пиллакашлик ва ипак эшиш лабораторияси

Лаборатория мудири:

Ахунбабаев Улуғбек Охунжонович

1978-йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти - олий. 2012 й. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти магистратура босқичини  тамомлаган.

Тел: +99893-640-78-69

Меҳнат фаолияти


Лаборатория мақсад ва вазифалари:

  1. Хом ипакни ишлаб чиқиш ва уни қайта ишлашда янги инновацион ва амалий ишланмалар устида изланиш  ва корхоналарда тадқиқот ишларини олиб бориш;
  2. Республикамизда ва хорижда хом ипак ишлаб чиқариш бўйича илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш;

  1. Пиллани якка ва умумий чувишда турли гуруҳдаги намуналарда синов ишларини ўтказиш ва технологик режимларни ишлаб чиқиш;
  2. Пиллакашлик ва ипак йигириш корхоналарига хом ашё сарфи бўйича техник - норматив ҳужжатлар тайёрлаб бериш;

  1. Тажрибадаги I-II-III боқувдаги пиллалардан олинган хом ипакни физик-механик хусусиятларини аниқлаш;
  2. Пилла ва хом ипак сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва тадқиқот ўтказиш;

  1. Хом ипак ишлаб чиқаришда унинг сифатини O’zDSt 993:2011 Давлат стандартига мувофиқ 3А-4А сифат кўрсаткичларига олиб чиқиш бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш;
  2. Ипакчилик ва тўқимачилик ривожланган мамлакатлар Хитой, Жанубий Корея, Хиндистон ва Япония давлатлари билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва ўзаро тажриба алмашиш.

Ўзбек