Тўқимачилик толаларини йигириш лабораторияси

Лаборатория мудири:

Туйчиев Илхомжон Ибрагимович

1965 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти-олий. 1992 йилда Наманган муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. 

Тел: +99890-230-37-01

E-mail: norma@inbox.uz


Лаборатория мақсад ва вазифалари:

  1. Инновацион илмий технологиялар ишланмасини ишлаб чиқиш;
  2. Енгил саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари жаҳон стандарти талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош, экспорт салоҳиятини оширилишида техник - технологик режимлар ишлаб чиқиш;

  1. Ўзбекистон Республикасидаги тўқимачилик толаларини йигириш корхоналарида ўрнатилган технологик дастгохларни технологик параметрларига асосланиб, ишлаб чиқариш жараёнидаги хом - ашё сарфи, тайёр махсулот, иккиламчи ресурслар ва йўқотишлар фоизда чиқиши бўйича норматив хужжатлар тайёрлаб бериш;
  2. Республикада фаолият кўрсатаётган йигирув корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватини хисобга олган ҳолда технологик дастгоҳлар холатига техник - технологик аудит - экспертиза хулоса ҳужжатини тайёрлаш;

  1. Ишлаб чиқариш корхоналарида мавжуд бўлган ҳом - ашё ва махсулотлар намуналарига Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институтининг синов лабораториясида таҳлил этиш ҳамда хулоса ҳужжатини тайёрлаб бериш;
  2. Тўқимачилик саноатида илмий - амалий инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда бевосита таклиф ва лойиҳалар тайёрлаш;

  1. Йигирув корхоналарига ишлаб чиқариш қўлланмалари тайёрлаш;
  2. Тўқимачилик толаларига оид концепция ишлаб чиқишга, йигирув технологияларининг жараёнлари учун таклифлар киритиш;

  1. Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида барпо этилаётган ишлаб чиқариш корхоналарини техник иқтисодий асослаш ҳужжатларини тайёрлашда ишлаб чиқариш технологик тазимларини тайёрлаш;
  2. Республикада кўп вақтдан буён фаолият кўрсатмай тўхтаб қолган корхоналарни қайта тиклаш учун инновацион технологиялар, замонавий технологик дастгоҳлар, енгил саноат маҳсулотларини янги ассортиментларини танлаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга таклифлар тайёрлаб бериш;
  3. Табиий ва полиэфир толалар аралашмасидан ип калава ишлаб чиқаришда янги технологиялар яратиш бўйича илмий тадқиқот изланишлари олиб бориш.

Ўзбек