Шаҳодатланган синов лабораторияси

Лаборатория мудири:

Мирзахонов Муҳаммадкарим Маматхонович

1956 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти-олий. 1991 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Тел: +99891-663-69-87

E-mail: mmirzaxonov@list.ru

Меҳнат фаолияти


Лаборатория мухандис катта лаборанти:

Шаходжаева Гулнора Турсунбоевна

1964 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти-олий. 1988 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Тел: -

E-mail: margilon-shoyi@yahoo.com


Лаборатория мақсад ва вазифалари:

Институтда шаҳодатланган синов лабораторияси мавжуд бўлиб, ҳом ипакни ишлаб чиқариш ва уларнинг сифатини O’zDSt 993:2011 Давлат стандартига мувофиқ 3А; 4А сифат кўрсаткичларига етказиш бўйича синов тажриба ишлари олиб борилади. Лабораторияда тажриба участкаси, лаборатория жиҳозлари ва техник ускуналар, илмий техник база, назорат ўлчов ва синов анжомлари мавжуд.

Тут ипак қуртини янги яратилган зот ва дурагай пиллаларини ҳамда саноат намуналарини синашда қўлланиладиган, институт олим ва мутахассислари томонидан яратилган ҳамда етиштирилган пиллани доналаб чувиш дастгоҳи алоҳида ўрин эгаллайди. Бу дастгоҳ, бирнеча пиллаларни жуфтлаб чувиш услубига нисбатан, ҳар бир гуруҳ пиллани алоҳида баҳолаш имконини беради.

Унда ҳар бир пилла толасининг ингичкалигини, умумий узунлигини, узлуксиз узунлигини ва чувилувчанлигини аниқлаб, норматив ҳужжатлар асосида талаб этилаётган чизиқли зичликдаги ҳамда технологик ҳусусиятларига жавоб бера оладиган саноатбоп, ҳосилдор, истиқболли навларни аниқлаб олиш мумкин.

Ўзбек