Тўқимачилик ва тўқима турлари лабораторияси

Лаборатория мудири:

Ф.И.Ш

Шахс ҳақида маълумот

Тел: -

E-mail: -


Лаборатория мақсад ва вазифалари:

Табиий, кимёвий ва аралаш толалар ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш соҳасида илмий изланишлар олиб бориш, изланишлар натижалари бўйича мақолалар тайёрлаш ва чоп этдириш. Шу соҳада яратилган янги ишланмаларга патентлар олиш;

Табиий, кимёвий ва аралаш толалар ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш соҳасида маҳаллий ва халқаро илмий-техник конференцияларда қатнашиш (ташкил этиш);

Табиий, кимёвий ва аралаш толалар ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш соҳасида илмий-амалий ва инновацион лойиҳалар тайёрлаш ҳамда амалга ошириш учун тақдим этиш. Соҳа бўйича барча лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;

Табиий ва кимёвий толалар ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналарга янги рақобатбардош ускуналар, технологиялар бўйича таклифлар киритиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда малакали ёрдам кўрсатиш. Барча турдаги тўқув дастгоҳлари учун белгиланган кўрсаткичлар бўйича янги турдаги газламалар яратишда ва ишлаб чиқаришга жорий этишда амалий ёрдам кўрсатиш;

Енгил саноат корхоналари дастгоҳ ва ускуналарини техник экспертизадан ўтказиш ҳамда хулосалар беришда бевосита иштирок этиш;

Енгил саноат корхона ва ташкилотларига янги техника ва технологиялар ҳақида маълумотлар етказиб бериш, ҳамда жорий этишда малакали ёрдам кўрсатиш;

Барча турдаги газламалар бўйича тақдим этиладиган намуналарни тахлил қилиш ва хом ашё сарфини ҳам ҳисобга олган холда тўлиқ техник ҳисобини тайёрлаш;

Тўқимачилик корхоналари технологик тизимларини тахлил қилиш, барча турдаги газламалар учун технологик тизимлар танлаш ва тизимдаги барча ускуналар учун технологик кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;

Тўқимачилик корхоналарида илмий изланишлар олиб боришда ва рационализаторлик таклифларини амалга оширишда малакали ёрдам кўрсатиш;

Табиий, кимёвий ва аралаш толалар ишлаб чиқарувчи ҳамда қайта ишловчи корхоналар билан амалий-илмий ёрдам кўрсатиш бўйича шартномалар тузиш ва ўз вақтида бажариш.

Ўзбек