Норматив ва иқтисодий изланишлар лабораторияси

Лаборатория мудираси:

Мавлянбердиева Галина Геннадевна

1956-йили Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти-олий. 1982-йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган. 

Тел: +99873-253-31-16

E-mail: norma@inbox.uz


Лаборатория кичик илмий ходими:

Ахмедова Замира Исмаилджановна

1971 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида туғилган. Миллати-ўзбек. Маълумоти-олий. 1993 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Тел: -

E-mail: norma@inbox.uz


Лаборатория мақсад ва вазифалари:

Стандартлаштириш бўйича лабораториянинг асосий вазифалари: янги стандартларни ишлаб чиқиш, амалдаги Республика стандартларини текшириш ва қайта кўриш, уларни фойдаланишга киритиш ёки бекор қилиш, Республика норматив хужжатларини халқаро стандартлар, чет эл мамлакатларининг миллий стандартлари ва давлатлараро стандартлар билан мувофиқлаштириш.

Стандартлаштириш ишлари қуйида келтирилган йўналишлар бўйича амалга оширилади: ип калава, ипли ва ипакли газламалар, тукли газлама, нотўқима материаллар, трикотаж матолар, трикотаж махсулотлар, гилам махсулотлари, тикувчилик маҳсулотлари, момиқ пахта, тўқимачилик дастгохлари ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, ҳамда пилла етиштириш ва хом ипак ишлаб чиқариш.

Лаборатория “Uzstandart” Агентлиги билан биргаликда иш олиб боради.

2011 йилда қуйидаги стандартлар ишлаб чиқилиб, рўйҳатдан ўтказилди:

  • O’zDSt 993:2011 “Хом ипак. Техник шартлар”;
  • O’zDSt 2321:2011 “Тўқувчилик учун пневномеханик йигирув машинасида карда тараш усулида олинган пахта ва аралаш толали калава иплар. Техникавий шартлар”;
  • O’zDSt 2322:2011 “Тўқувчилик учун карда ва қайта тараш усулларида олинган пахта ва аралаш толали калава иплар. Техникавий шартлар”.

Хозирги кунда амалдаги харакати тугаган техник-технологик экспертиза натижалари бўйича, замонавий талабларга мос келмаганлиги учун қайта кўрилиши ва янгиланиши зарур бўлган қуйидаги стандартларнинг биринчи тахрири ишлаб чиқилди:

  • O’zDSt «Пахта чиқиндилари. Техник шартлар»;
  • O’zDSt «Чойшаб, кўрпа, ёстиқ жилдлари. Умумий техник шартлар»;
  • O’zDSt «Ипли ёпинчиқлар. Техник шартлар»;
  • O’zDSt «Ипли матолар»;
  • O’zDSt «Тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш. Атамалар ва таърифлар».

Юқорида кўрсатилган стандарт лойиҳалари бўйича корхоналар томонидан олинган тақризларни инобатга олган холда, уларни якуний тахририни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, “Uzstandart” Агентлигида тасдиқлаш учун тайёрлаш ишларини бажариш, ўрнатилган тартибда Давлат рўйхатидан ўтказиш ва нашр этиш зарур бўлади. Тўқимачилик ва енгил саноат маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун институтда "Шаҳодатланган синов лабораторияси" фаолият кўрсатмоқда.

Лаборатория қуйидаги хизматларни таклиф этади:

  • Тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарини соғломлаштириш бўйича лойиҳа дастурлари тайёрлаш;
  • Техник-технологик аудит ўтказиш, корхоналар фаолиятига эксперт хулоса бериш;
  • Тўқимачилик саноати корхоналарини реструктуризация қилиш бўйича лойиҳа ва таклифлар тайёрлаш;
  • Табиий толалар ишлаб чиқариш, уларни қайта ишлаш корхоналари учун рақобатбардош, илғор техника ва технологияларни жалб қилиш, инвестицион лойиҳаларни техник-иқтисодий асосларини, бизнес режа ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда рўйҳатга олиш ҳамда тасдиқлаш учун юқори ташкилотларга тақдим этиш;
  • Тўқимачилик ва енгил саноат соҳаси маҳсулотлари учун меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш;
  • Ипакчилик, пахта толалари, жун толалари, трикотаж ва тикувчилик саноатида хом ашё ва чиқиндилар сарфини меъёрлаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда рўйхатга олиш;
  • Корхоналарда бирламчи ҳисоб-китоб бўйича йўриқнома ва услубий қўлланмалар яратиш;
  • Корхоналарнинг ишлаб чиқариш, молиявий холатини техник-иқтисодий таҳлил қилиш ва натижасига кўра таклиф тайёрлаш;
  • Корхонанинг маҳсулот белгиси хуқуқига эга бўлиш хужжатларини расмийлаштириш бўйича ишланмалар тузиш.

Лаборатория маҳсулот ишлаб чиқаришда қуйидаги норматив-техник хужжатларни тайёрлайди: 

  • Хом ашё сарфи;
  • Техник хисоблар;
  • Ип калава чиқиш нормаси;
  • Ёрдамчи ашёлар сарфи;
  • Чиқиндилар меъёри ишланмаси.

Институтда техник адабиётлар ва “Uzstandart” агентлигида нашр этилган норматив хужжатлар тўпламлари мавжуд.

Ўзбек