Саноат ва интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш

Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти саноат ва интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофазасига доир хизматларни 22.09.2001 йилда амалга киритган. Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, ҳамда «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунининг 29.08.2002 йилда тасдиқланган янги тахририга ва бошқа қонуний, меъёрий ҳужжатлар, бутунжахон интеллектуал мулк ташкилотининг талаб ва меъёрларига мувофиқ амалга оширади.

Хизматлар, Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги томонидан аттестация ҳамда 31.10.2006 йилдаги 44-сонли гувохномаси билан Давлат рўйхатидан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси Патент вакили Г.Н.Валиев раҳбарлигида бажарилади.

Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти қуйидаги саноат ва интеллектуал мулк объектлари ҳуқуқий муҳофазасига доир хизматлар таклиф этади:

  1. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга патент олиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш. Сиз томондан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни патентлаштириш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш.
  2. Товар белгисини (Логотип) ишлаб чиқиш ҳамда ҳимояловчи ҳужжат олиш ва муҳофаза қилиш. Сиз томондан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни бошқа ишлаб чиқарувчидан ҳимоялаш ва фарқлаб олиш учун товар белгилари рўйхатидан ўтказиш.
  3. Ёрлиқ (этикэтка)га патент олиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш. Сиз томондан ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларни ёрлиқ (этикэтка)ларини патентлаштириш ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш.
  4. Саноат намуналарига патент олиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш. Сиз яратган саноат намунасига бўлган ҳуқуқ патент билан ҳимояланади. Патент эгасига намунага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади.
  5. Ихтиролар ва фойдали моделларга патент олиш ва ҳуқуқий муҳофаза қилиш. Сиз яратган ихтироларга бўлган ҳуқуқ патент билан ҳимояланади. Патент эгасига ихтирога эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи берилади.

Масъул шахс:

Илмий ишларни шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи:

Валиев Ғулом Набижанович


Ўзбек