Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институтида ўқув семинари бўлиб ўтди

2018 йил 19 феврал куни Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институтида, Республика кордиология маркази мутахассиси Ф.Рамизованинг "2018 йил Давлат дастури ижросини амалга ошириш, халқимизнинг тиббий маданиятини ошириш, аёллар, қизлар, болалар репродуктив саломатлигини яхшилаш, соғлом турмуш тарзи қоидаларини шакллантириш ва шу билан бирга юрак қон томир касалликларининг келиб чиқиши, эрта аниқлаш, олдини олиш масаласи"даги ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўзбек

Наманган муҳандислик – технология институтида илмий семинар бўлиб ўтди

2018 йил 15 феврал куни Наманган муҳандислик – технология институтида, талабгор Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти директори, т.ф.н., к.и.х Ахунбабаев Охунжон Абдураҳмановичнинг 05.06.02 – “Тўқимачилик   материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги бўйича “Табиий ипакдан тўқима шаклланиш жараёнининг технологиясини такомиллаштириш ва назариясини ривожлантириш” мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг мухокамаси бўйича илмий семинар бўлиб

Ўзбек

2018 йил 13 феврал куни Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти илмий кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди

2018 йил 13 феврал куни Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти илмий кенгашининг кенгайтирилган мажлиси кун тартибидаги масала: Талабгор Ахмедов Жахонгир Адхамовичнинг 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги бўйича “Янги структурали тикув ва кашта ипларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш” мавзусидаги техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг етакчи ташкилот сифатида мухокамаси бўлиб ўтди.

Ўзбек

2017 йил 29 декабр куни Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институтида, яқинлашиб келаётган янги 2018 йил байрами муносабати билан, байрам дастурхони ёзилди

2017 йил 29 декабр куни Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институтида, яқинлашиб келаётган янги 2018 йил байрами муносабати билан, байрам дастурхони ёзилди. Ёзилган байрам дастурхонига институтда узоқ йиллар давомида мехнат қилган нуроний отахонлар, фахрийлар хурматли мехмон сифатида таклиф қилиндилар. Тадбирда Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти директори Ахунбабаев Охунжон Абдурахманович сўзга чиқиб ўзи ва институт жамоаси номидан барчани янги 2018 йил билан самимий табрикладилар.

Ўзбек

Саҳифалар