Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти Илмий кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлди

Мажлис кун тартибидаги биринчи масала: Талабгор А.Э.Гуламовнинг 05.06.02 - "Тўқимачилик материаллари технологияси ва хом ашёга дастлабки ишлов бериш" ихтисослиги бўйича "Янги махаллий дурагай пиллаларини чувиш ва юқори сифатли хом ипак олиш технологиясини такомиллаштириш" мавзусидаги техника фанлари доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация ишининг мухокамаси бўлди. Мажлис кун тартибидаги иккинчи масала: 2017 йилда институтнинг 80 йиллигини ўтказиш хақида келишиб олинди.

Ўзбек

Институт иш фаолияти билан танишиш мақсадида Жанубий Корея давлатидан бир гуруҳ меҳмонлар келди

Жанубий Корея давлатидан келган мехмонлар билан Институт директори О.А.Ахунбабаев, Халқаро тадқиқот ва саноатни инклюзив ривожлантириш бўлими бошлиғи А.О.Ахунбабаев, Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар трансфери маркази бошлиғи А.Х.Ғофуров ҳамда Шаходатланган синов лабораторияси кичик илмий ходими М.Халимжоновлар суҳбатлашдилар.

Ўзбек

XIX халқаро илмий-амалий форум “SMARTEX-2016”да институт олимлари ўз мақолалари билан қатнашдилар ва қатнашганлик ҳақидаги сертификатлар билан тақдирландилар

2016 йил 23-27 май кунлари Россия Федерациясининг Иванова шаҳрида жойлашган Иванова Давлат Политехника Университетида бўлиб ўтган XIX халқаро илмий-амали форум “SMARTEX-2016”да институт олимлари ўз мақолалари билан қатнашдилар ва қатнашганлик ҳақидаги сертификатлар билан тақдирландилар.

Ўзбек

Институт олимлари томонидан Давлат стандартлари ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.02.2016 йил ПҚ-2485-сонли “Янги технологияларни татбиқ этиш асосида тўқимачилик корхоналарини техник ва технологик қайта қуроллантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан, Ўзбекистон  Табиий Толалар Илмий Тадқиқот Институти (ЎзТТИТИ) томонидан учта давлат стандартлари лойиҳалари ишлаб чиқилди:

Ўзбек

Саҳифалар